Қўшкўпир туманида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди



Жорий йилнинг 25 февраль куни Қўшкўпир туманидаги 21-сон умумтаълим мактаб маъму-рият ва касаба уюшмаси ўртасида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва 2025 йилга қўшимчалар киритиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мактаб директории Рахимова Бахтигул, мактаб касаба уюшма қўмита раиси Полвонназиров Имонали Умидбек ўғлининг ҳисоботи тингланди.
Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси билан таништирилди ва тасдиқланди. Жамоа шартномасига 2025 йил учун қўшимчалар киритилди.
Шунингдек, мактабнинг ҳисобот-сайлови йиғилиши ҳам ўтказилди. Йиғилишда мактаб касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан қўмита раиси Полвонназиров Имонали Умидбек ўғлининг ҳисоботи тингланди. Касаба уюшмасининг фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Сўнгра ташкилий масалар кўриб чиқилди. Мактаб касаба уюшма қўмита раислигига Полвонназиров Имонали Умидбек ўғли очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан сайланди.
Қўмита аъзолари таркибига 4 та номзод кўрсатилди ва қўмита аъзолари таркиби очиқ овоз бериш орқали бир овоздан сайланди. Шунингдек хар бир қўмита аъзолар таркибига дублёр танлаб олиниб тасдиқланди. Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўшкўпир туман ташкилоти ҳисобот-сайлов конференциясига 1 нафар делегат сайланди.
Шунингдек йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўшкўпир туман бўлинмаси кенгаши раиси Аҳмедов Бакберган Қурбонбоевич иштирок қилди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўшкўпир туман бўлинмаси кенгаши раиси Аҳмедов Бакберган Қурбонбоевичлар берилган саволларга жавоб бердилар ва бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистонда касаба уюшмалар фаолиятини 120 йиллиги нишонланиши тўғрисида, касаба уюшмасидаги ислоҳотлар ва галдаги вазифалар тўғрисида гапирди.
Б.Аҳмедов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўшкўпир туман бўлинмаси кенгаши раиси
