Ангор туманидаги 22 мактабда меҳнат жамоаси йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун, 26 февраль куни Ангор туманида жойлашган 22-сонли умумтаълим мактабида ҳисобот сайлови ва жамоа шартномасининг бажарилишига бағишланган меҳнат жамоаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб директори, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси, ўқитувчилар ва мактаб жамоалари иштирок этишди.
Тадбир давомида 22 мактабда ўтган беш йил мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, уларнинг ижроси муҳокама этилди. Мактаб раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси раислари ҳисобот бериб, ўтган давр мобайнидаги фаолиятларига атрофлича баҳо бердилар. Жамоа аъзолари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан сўнг, 22 мактабдаги меҳнат жамоаcининг умумий фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Йиғилиш якунида 22-мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигига бир овоздан Г. Эргашева сайланди. Унга меҳнат жамоаси томонидан катта ишонч билдирилиб, келгуси фаолиятларида муваффақият ва омад тилаб қолинди.
Қайтадан сайланган касаба уюшма раисига улкан масъулият юкланган бўлиб, улар мактаб жамоаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий шароитларни яхшилаш ва педагогик жамоанинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида фаолият юритишади.
Ушбу муҳим тадбир мактаб жамоаларининг жипслигини янада мустаҳкамлашга, таълим муассасаларидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг самарали ҳал этилишига хизмат қилади.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман бўлинмаси кенгаши
