Жиззах давлат педагогика университети бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди





Конференцияда факультет цех ташкилотларидан сайланган 39 нафар делегатнинг барчаси иштирок этдилар. Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А.Р.Ихтиёров, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилоят бўйича маъсул ташкилотчиси Б.Қ.Қодиров, Университиет ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори С.И.Назарқосимов, шунингдек вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг туман (шаҳар) ташкилотлари кенгашлари раислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Конференция кун тартибига кўра Университет бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган 5 йиллик ҳисобот давридаги фаолияти бўйича қўмита раиси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди.
Делегатлар томонидан яширин овоз бериш йўли билан университет бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига Мажидов Жаҳонгир Махмудович қайта сайланди.
Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитасининг таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва раиси ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайланди.
Конференция якунида университет бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг келгусидаги фаолияти бўйича устивор вазифалар белгилаб олинди.
Б.Қ.Қодиров,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилоят бўйича маъсул ташкилотчиси
