Республика таълим марказида муҳим тадбир бўлиб ўтди

2025 йил 28 февраль куни Республика таълим марказида муҳим тадбир – 2024-2026 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳамда 2025 йил учун жамоа шартнома бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ҳисобот-сайлов юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда марказ раҳбарияти, касаба уюшмаси аъзолари, ишчи ходимлар ҳамда таълим соҳаси вакиллари иштирок этдилар. Кун тартибидаги асосий масала – жамоа шартномаси ижроси бўйича ҳисоботни тинглаш ва 2025 йил учун керакли ўзгартиш ва қўшимчаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди. Йиғилишда касаба уюшма қўмитаси раиси ўз ҳисоботини тақдим этди.

Ҳисоботда 2024 йилда амалга оширилган ишлар, меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди. Йиғилиш иштирокчилари ҳисобот юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар, муҳокамалар олиб борилди.

Йиғилиш якунида янги сайланган касаба уюшма қўмитаси аъзолари тасдиқланди. Шу билан бирга, улар ўз дублёрларини танлаб, келгуси фаолиятда самарали ишлаш учун масъулиятни янада оширишга келишиб олдилар.

Тадбир якунида жамоа шартномаси ижросини янада самарали амалга ошириш, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди. Иштирокчилар келишилган қарорлар ижросини таъминлашда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши

Добавить комментарий