Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтида 2024-2026 йиллар учун тузилган Жамоа шартномаси бандларини 2024 йилда бажарилиши ҳамда Ҳисобот- сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишга ходимлар ZOOM тизими орқали ҳам уланган ҳолда иштирок этишди. Дастлаб, томонлар Жамоа шартномаси орқали 2024-йилда амалга оширилган ишлар юзасида ахборот беришди. Бунда, сўзга чиққан иштирокчилар таклифлари асосида 2025-йилга қўшимчалар киритилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р. Дадахўжаев қўмита томонидан ўтган давр мобайнида олиб борилган ишлар юзасида ҳисобот бердилар.

Музокаралар натижасида касаба уюшмаси қўмитасининг иш фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Қаҳрамони, Сенатор, ЎзФа президенти, академик Шавкат Абдуллаевич Аюпов ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ш.Жўраев,
Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Добавить комментарий