Чилонзор туманида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди

2025 йил 3 март куни Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими тасарруфидаги 37 ДММТ маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024-йил 21-декабрдаги IХ-3-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низоми асосида Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил феврал ойидан 2025 йил феврал ойигача бўлган даврда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди. Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилди. Унда касаба уюшма аъзолари фаол иштирок этиб, ташкилот олдида турган устувор вазифалар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, сайланган касаба уюшма аъзолари ўз дуплёрларини танлаб олдилар. Якуний натижаларга кўра, ташкилот касаба уюшмаси раиси этиб Мамажонова Дилдора Ботиралийевна сайланди.
Йиғилиш давомида Жамоа шартномасининг ижроси, касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган ишлар, шунингдек, олдинда турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди. Иштирокчилар меҳнат жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва касаба уюшмасининг ролини янада кучайтириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини илгари сурдилар.
37-ДММТ касаба уюшмаси аъзолари янги раҳбарият таркибидан меҳнат жамоаси манфаатларини ҳимоя қилиш ва келгусидаги режаларни самарали амалга оширишда фаоллик кутмоқда.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Чилонзор туман бўлинмаси кенгаши