Қўқон шаҳрида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди

Қўқон шаҳар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 5 мактаб интернатида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда касаба уюшма томонидан ўтган беш йил давомида амалга оширилган ишлар, аъзоларга қандай кўмак кўрсатилгани, уларни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Ўтган давр мобайнида жамоа шартномасида белгиланган бандларга кўра, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш, тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш, кўмакка муҳтож ходимларга ёрдам қўлини чўзиш доимо касаба уюшма қўмитаси ва маъмуриятнинг алоҳида эътиборида бўлди.

Хусусан, ходимлар имтиёзли йўлланмалар орқали турли сиҳатгоҳларда саломатлиги мустаҳкамлади. Фаоллик кўрсатган ходимлар рағбатлантирилди. Бир сўз билан айтганда, касаба уюшма қўмитаси томонидан аъзоларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига катта эътибор қаратилди.

Ҳисобот тинглангач, касаба уюшма қўмитасининг фаолияти қониқарли деб топилиб, касаба уюшма қўмитаси раислигига номзодлар кўрсатилди. Муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли орқали ўтказилган сайловда энг кўп овоз тўплаган Одинахон Рафиқова касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова қатнашчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва унинг ташкил топиши ва бугунги кунидаги ўрни ҳақида маълумот бериб ўтди.

— Ушбу ихтисослаштирилган 5 мактаб интернатида 210 нафар ўғил-қиз тарбияланади. Бу ердаги иш жараёни бошқа муассасаларникидан фарқ қилади. Шу боис уларга кўпроқ касаба уюшмаларининг эътибори зарур, — дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўқон шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси Орифхон Зиёвиддинов. — Ҳисоботни тинглаб билдикки, бу ерда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг ҳеч бири касаба уюшмаларининг эътиборидан четда қолмаган. Қолаверса, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда жамоа ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бериб, ишонч билдирдилар.

О. Зиёвиддинов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўқон шаҳар бўлинмаси Кенгаши

Добавить комментарий