Шаҳрихон тумани жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ва ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди



Шаҳрихон туманидаги 44-сонли иҳтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ва ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.
Муассасада жами 96 нафар ходимлар бўлиб, ушбу йиғилишларда 76 нафар ўқитувчи ва ишчи-ходимлар қатнашдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ҳодимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилоятидаги масъул ташкилотчиси З.Абдуллаев иштирок этди.
Йиғилиш аввалида З.Абдуллаев сўз олиб, жамоа шартномаси, ҳисобот сайлов йиғилишларининг ўтказилиши бўйича ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб, йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволлар ва муаммоларга жавоб бериб ўтди. Бундан ташқари жорий йилда касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати ҳамда яқинлашиб келаётган “8-март Ҳалқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан касаба уюшмаси ривожига қўшган ҳиссаси учун бир қанча фаол касаба уюшмаси аъзоларини эсдалик совғалари билан тақдирладилар.
Шундан сўнг, 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бўйича йиғилиш бошланди. Унда мактаб директори Ўзбекистон қахрамони К.Ғопиров ва мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси М. Турсуновнинг маърузалари эшитилди. Мактаб ўқитувчилари А.Зокирова, М.Толипов ва Ф.Хамидовалар музокара чиқдилар. Шундан сўнг олиб борган ишлар қониқарли деб топилди ва йиғилиш якунланди.
Шундан сўнг муассаса бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бошланди. Аввал ишчи раёсат, котибият, таҳририят, таркиблари сайлаб олинди. Кун тартиби ва иш тартиби тасдиқлаб олинди. Шундай сўнг муассасанинг касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари бўйича касаба уюшма раиси М.Турсуновнинг ҳисоботи тингланди. Маъруза бўйича музокаларга ўтилди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан касаба уюшмасининг 2020-2025 йилларда олиб борган иш фаолияти қониқарли деб топилди.
Сайловларни ўтказиш шакли юзасидан таклифлар сўралиб, очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилсин деган таклиф тушди ва бир овоздан қабул қилинди. Ижроия қўмитанинг сон таркиби йиғилиш иштирокчилари томонидан тасдиқлаб олинди.
Кун тартибига мувофиқ мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислигига 3 нафар номзодлар кўрсатилиб. Касаба уюшма аъзоларининг берган овозлари натижасида М.Турсунов мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб қайта сайланди, шундай сўнг қўмита таркиби сайланди. Дублёрлар танлаб олинди. Шунингдек юқори касаба уюшмаси ташкилотининг конференциясига делегат сайланиб олинди.
К.Обобакиров,
Ўзбекистон таълим ва фан ҳодимлари касаба уюшмаси Шаҳрихон туман бўлинмаси кенгаши раиси