Наманган шаҳрида ҳисобот сайлов ҳамда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан йиғилиши ўтказилди





Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги бугунги кунда 101 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларга 11523 нафар касаба уюшма аъзолари хисобда туради.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 15-6-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши Ижроия қўмитаси “Ваколат муддати тугаши муносабати билан 2025 йилнинг феврал-апрел ойларида бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказиш тўғрисида”ги қарорини қабул қилди ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши бошланғич ташкилотларида Ҳисобот-сайлов ва уларда тузилган жамоа шартномаларини 2024 йилга белгиланган тадбирларини бажарилиши ва қўшимчалар киритиш бўйича ўтказиладиган умумий йиғилиш (конференция)ларини ўтказиш жадваллари тасдиқланди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан тасдиқланган режа жадвалга асосан тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 2025 йил 5 март ҳолатига жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишлари 62 та бошланғич ташкилотларда ўтказилган бўлса, 40 та бошланғич ташкилотларда ҳисобот сайлов йиғилишлари ўтказилди.
Ўтказилаётган барча ҳисобот сайлов йиғилишлари «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низом» талабларига риоя этган холда ташкиллаштирилмоқда.
Ўтказилаётган барча йиғилишларда ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ўтган йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот бермоқдалар. Шунингдек, муассасалар иш берувчилари ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам сўзга чиқиб ўзларининг фикр мулохазаларини билдирмоқдалар.
Ҳисобот сайлов йиғилишларида муассаса касаба уюшма қўмитаси раисига сайловлар муқобиллик асосда ташкил этилмоқда, овоз бериш жараёнлари очиқ овоз бериш йўли орқали амалга оширилмоқда. Муассасада сайланаётган қўмита аъзолари ўзларига дублёрларни танлаб олмоқдалар.
Тасдиқланган жадвалга асосан Наманган шаҳар 71-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳисобот сайлов ҳамда 2024 йил жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси А.Умаров, НШММТБ шўба мудири М.Абдуллаева, ЎзКУФ вилоят кенгаши бўлим мудири Н.Настинов, “Ишонч” газетасининг вилоятдаги мухбири А.Халимовлар иштирок этдилар.
Йиғилиш кун тартибида:
- Муассаса касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил апрел ойидан 2025 йил феврал ойигача бўлган фаолияти ҳақида ҳисоботи;
- Касаба уюшма қўмитаси раиси ва раис ўринбосарини сайлови;
- Касаба уюшма қўмитаси таркибига сайлов;
- Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси конференциясига делегат сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда ДМТТ касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Кабированинг ҳисобот маърузаси тингланди. Шунингдек, муассаса директори ва ходимлар ўзларининг фикр мулохазаларини билдирдилар, касаба уюшмаси фаолиятини қониқарли баҳоладилар ва тегишли қарор қабул қилинди. Муқобиллик асосида очиқ овоз бериш йўли орқали ўтказилган сайловларда Д.Кабирова бир овоздан касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди. Янги таркибда сайланган касаба уюшма қўмитаси аъзолари ўзларига дублёр сифатида номзодларни танлаб олдилар. Шунингдек, муассасада 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, 2025 йил учун жамоа шартномасига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Йиғилишда шаҳар бўлинмаси кенгаши раис А.Умаров, ЎзКУФ вилоят кенгаши бўлим мудири Н.Настиновлар касаба уюшмалари олдида турган долзарб вазифалар ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги тўғрисида гапириб ўтдилар.
Барча ўтказилаётган йиғилишларда фаол касаба уюшма аъзолари шаҳар бўлинмаси кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланиб келинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан тасарруфдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида «Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги»га муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар режасини тасдиқлади.
Тасдиқланган тадбирлар режасига асосан бугунги кунда тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ўтказилаётган ҳисобот сайлов ҳамда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан муҳокама йиғилишларида, ташкил этилаётган “Маърифат соатлари”да Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ташкил бўлиши ва ривожланиши тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши