Олот туманида ҳисобот сайлов ҳамда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан йиғилиши ўтказилди

Жорий йил 5 март куни Олот туман 16-ДМТТда ташкилот ходимларининг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилот маъмурияти, касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, шунингдек, меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этишди. Унда меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари, иш шароитларини янада яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда уларнинг талаб ва таклифларини муҳокама қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ташкилот маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси ўртасида тузилган 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича ташкилот раҳбари ва касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан ҳисоботлар тақдим этилди. Ҳисоботлар давомида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси ижросини таъминлаш борасида эришилган ютуқлар ҳамда келгуси режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, 2025 йил учун жамоа шартномасига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар белгилаб олинди. Ходимларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган янги ташаббуслар муҳокама қилинди.

Йиғилишнинг кейинги қисмида 16-ДМТТ бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил феврал ойидан 2025 йил феврал ойигача бўлган фаолияти юзасидан ҳисобот тингланди. Ҳисобот давомида касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар, ходимларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш борасидаги фаолият сарҳисоб қилинди.

Йиғилишда иштирокчилар томонидан муҳокама қилинган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, касаба уюшма қўмитасининг янги раиси ва аъзолари сайланиб, уларга келгуси фаолият учун масъулиятли вазифалар юклатилди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Бешимов иштирок этиб, касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у янги сайланган касаба уюшма қўмитаси аъзоларига муваффақият тилаб, уларни жамоа манфаатлари йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга чорлади.

Йиғилиш юқори савияда ва фаол муҳокамалар руҳида ўтди, иштирокчилар келгуси фаолиятда янада самарали ишлаш учун ўз олдиларига янги вазифалар белгилаб олдилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олот туман кенгаши

Добавить комментарий