Хива шахрида ҳисобот сайлов ҳамда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан йиғилиши ўтказилди

Жорий йил 5 март куни Хива шахридаги 8-сон мактабгача таълим ташкилотида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича 8-сон мактабгача таълим ташкилоти мудираси О.Курбонова ва касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Ниязметоваларнинг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича ижтимоий -меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси билан таништирилди ва тасдиқланди. Жамоа шартномасига 2025 йил учун қўшимчалар киритилди.

Йиғилишда таълим ташкилоти ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, шунингдек, иш шароитларини янада яхшилаш борасида бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди. Жамоа шартномаси ижросига оид муҳокамаларда ишчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва жамоа аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга доир масалалар кенг ёритилди.
Касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллар давомидаги фаолияти бўйича ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлди. Йиғилишда қўмитанинг беш йиллик фаолияти бўйича ҳисоботи тингланди. Шунингдек йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Қўмита раиси ва аъзолари очик овоз бериш йўли билан сайланди ва қумита аъзоларига дублёрлар тасдикланди. Шахар ташкилоти конференциясига делегат сайланди.
Йиғилишда шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Г.Отамуратова сўзга чиқди ва бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар хақида шунингдек, Республикамизда 2025 йилда касаба уюшмаларининг 120 йиллигини нишонланиши юзасидан амалга ошириладиган режа-тадбирлар ва олдинда турган вазифалар тўғрисида гапирди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида жамоа шартномасини янада такомиллаштириш, ишчи-ходимлар учун ижтимоий кафолатларни кучайтириш ва касаба уюшмаси ишини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шундай қилиб, мазкур йиғилиш 8-сон мактабгача таълим ташкилоти жамоаси учун муҳим натижалар билан якунланди.

Г.Отамуратова,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси

Добавить комментарий