Термиз давлат педагогика институтида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди






Жорий йил 6 март куни Термиз давлат педагогика институти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда факультетлар цех ташкилотларидан сайланган 60 нафар делегатнинг 57 таси иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.М. Бедилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.А. Ахмедов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси М.М. Худдиев, Республика кенгашинин Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Н. Холияров иштирок этдилар. Шу билан бирга, институт ректори А.Б. Хасанов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Термиз шаҳар бўлинмаси раиси Э.Р. Тангиров ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам тадбирда қатнашди.
Конференция давомида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, ходимларга яратилган хавфсиз меҳнат шароитлари ҳамда ўтказилаётган маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳақида ҳисоботлар тингланди. Бошланғич касаба уюшмаси тафтиш комиссияси раисининг ҳисобот маърузалари ҳам эшитилди.
Конференцияда бошланғич касаба уюшмаси раисини сайлаш жараёни ҳам ўтказилди. Сайловлар очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Натижада, шу кунгача фаолият юритиб келган бошланғич касаба уюшмаси раиси Б.С. Сафаров қайта сайланди.
Бу каби тадбирлар касаба уюшмаларининг самарали фаолият юритишида муҳим аҳамият касб этади. Ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиши таъкидланди.
Б. Холияров,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашинин Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси