Қарши шахрида ҳисобот сайлов ҳамда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан йиғилиши ўтказилди

2025 йил 6 март куни Қарши шаҳар 43-давлат мактабгача таълим ташкилотида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Қарши шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Ш.Юлдашев иштирок этди.

Жамоа шартномасиниг муҳокама йиғилишида томонлар ҳисоботи тингланди. Таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Кун тартибидаги масала юзасидан қўшма қарор қабул қилинди.

Шу куни ташкилотда ҳисобот-сайлов йигилиши ўтказилди. Кун тартибига:

  • “Қарши шаҳар 43-давлат мактабгача таълим ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февраль ойидан 2025 йил февраль ойигача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар тўғрисида”;
  • “Ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида”;
    *“Касаба уюшмаси қўмитаси таркибини сайлаш тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар бўлинмаси I конференциясига делегат сайлаш тўғрисида” масалалари киритилди ва йиғилишда барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ш. Юлдашев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси

Добавить комментарий