Мирзаобод туманида ҳисобот сайлов ҳамда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 6 март куни Мирзаобод туманидаги 2-Давлат мактабгача таълим ташкилотида бошланғич касаба уюшмасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси бандларининг ижроси бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Йиғилишда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маъруза ўқиб эшиттирилди, бажарилган ишлар таҳлил қилинди ва келгуси режалар муҳокама этилди.

Таълим ташкилотида меҳнат жамоаси манфаатларини ҳимоя қилиш, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан жамоа шартномаси ижросини янада самарали ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилиш давомида 2-Давлат мактабгача таълим ташкилотида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари сайланди. Шу билан бирга, келгуси 5 йилликда касаба уюшмасининг асосий йўналишлари ва бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан юртимизда ўтказиладиган тадбирлар, касаба уюшмаларининг меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти ва жамият ривожидаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди. Йиғилиш сўнгида меҳнат жамоасининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий