Давлат ва хуқуқ институтида Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ҳамда ҳисобот — сайлов йигилишлари бўлиб ўтди







Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва хуқуқ институтида 2023-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ҳамда ҳисобот — сайлов йигилишлари бўлиб ўтди.
Йигилишда институт директори ю.ф.д. М.Тургунов ва касаба қўмитаси раиси Н.Азизовлар 2024 йил мобайнидаги ҳамкорликда олиб борилган ишлари юзасидан ахборот бердилар.
Сўзга чиққанлар таклифлари асосида 2025 йил учун қўшимча таклифлар киритилиб далолатнома комиссияси ахбороти маъқулланди. Сўнгра касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар касаба уюшмасининг ўтган давр мобайнидаги ишларини қониқарли деб баҳолашди. Барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Якунида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти конфренцияга 1 нафар делегат сайланди.
Йиғилишда бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Жўраев сўзга чиқиб бугунги кунда Республика касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ва келгисидаги вазифалар тўғрисида маълумотлар берди.
Ш.Жўраев,
Ўзбекистон Фанлар академияси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси