Чирчиқ шаҳрида «8-март – Хотин-қизлар куни» муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Чирчиқ шаҳар 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида «8-март – Хотин-қизлар куни» муносабати билан ўтказилган байрам тадбири ҳақиқий шоду хуррамликка бой бўлди. Тадбирда ўқитувчилар, ўқувчилар ва меҳмонлар иштирок этиб, байрам шукуҳидан баҳраманд бўлдилар.
Тантанали кеча мактаб маъмуриятининг табрик сўзлари билан бошланиб, мактаб директорининг самимий тилаклари ва хотин-қизларга йўлланган эзгу истаклари билан давом этди. Байрам дастури доирасида педагоглар ўртасида қизиқарли ва жозибали беллашув мусобақалари ташкил этилди. Ўқитувчилар ўзларининг билим ва маҳоратларини намоён этиб, турли ўйинларда фаол қатнашдилар. Бу мусобақалар нафақат кўнгилочар, балки жамоавий ҳамкорлик ва дўстона муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган рақслар, шеърий чиқишлар ва саҳна кўринишлари тадбирга янада шукӯҳ бағишлади. Болаларнинг иқтидорли чиқишлари барча қатнашчиларнинг юзларида табассум уйғотди ва катта ҳаяжон билан кутиб олинди.
Беллашувларда ғолибликни қўлга киритган педагоглар учун эсдалик совғалар тақдим этилди. Ушбу мукофотлар уларнинг меҳнатларига берилган эътибор ва ҳурмат тимсоли бўлди. Тадбир давомида байрамона кайфият, илиқ муносабат ва қувончли лаҳзалар ҳукм сурди. Барча иштирокчилар ўзаро табриклар йўллашди, хотира суратлари олдилар ва бугунги шодиёна тадбирдан эсда қоларли таассуротларга эга бўлдилар.
Шу тариқа, «8-март – Хотин-қизлар куни» муносабати билан ўтказилган мазкур байрам тадбири нафақат байрам кайфиятини туҳфа этди, балки ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлади.
Р.Газиева,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси