Сергели туманида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди





11-март 2025 йилда Сергели туманидаги 87-ДМТТда 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳисоботи ҳамда 2020-2025 йиллар учун 5 йиллик ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда иш берувчи И. Э. Муҳамедова ва касаба уюшма қўмитаси раиси Юлдашева К. Б. нинг ҳисобот маърузалари тингланди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан касаба уюшмаси раиси ва унинг аъзолари ҳисобот давридаги фаолиятини муҳокама қилдилар, унинг натижалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Шунингдек, йиғилиш давомида касаба уюшмаси раиси ва унинг янги таркибдаги вакиллари овоз бериш йўли билан сайлаб олинди.
Йиғилиш жараёнида жамоа шартномасининг ижроси, ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, касаба уюшмасининг келгуси фаолияти юзасидан таклиф ва тавсиялар ҳам кўриб чиқилди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан бир қатор муҳим қарорлар қабул қилиниб, жамоа шартномасига мувофиқ келгуси йилда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сергели туман бўлинмаси кенгаши