Тойлоқ туманида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди



2025 йил 11 март куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 25- умумтаълим мактабида 2023-2025 йилларга тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси юзасидан умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб директори Жўраев Рустам ва бошланғич касаба уюшма қумитаси раиси Раупов Асламларнинг ҳисоботлари эшитилди ва жамоа шартномаси ижросини назорат қилувчи комиссиясининг ДАЛОЛАТНОМАСИ билан таништирилди. Йиғилиш қарори билан жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси “қониқарли” деб бахоланди.
Жамоа шартномаси ижросига бағишланган йиғилиш тугатилиб танаффус эълон қилинди ва танаффусдан кейин 25- умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг “ҳисобот-сайлов йиғилиши” бўлиб ўтди. Йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раисини 5 йиллик даврда олиб борилган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди. Йиғилиш қарори билан қўмитанинг фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди. Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайлови муқобиллик асосида ўтказилди ва кўпчилик овоз билан яна бир бора Раупов Аслам 25-умумтаълим мактабининг бошланғич касаба уюшмаси раиси этиб сайланди. Ундан кейин мактаб касба уюшмаси Қўмита аъзолари таркиби ва туман бўлинмасининг ҳисобот-сайлови “Конференцияси”га делегат сайланди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман бўлинмаси кенгаши