Андижон вилоятида Касаба уюшмасининг 120 йиллиги, жамоа шартномаси йиғилиши ва хисобот-сайлов йиғилишларини ўтказилиши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти кенгашининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар, туман бўлинмаси кенгаши раислари иштирокида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов раислигида ўтказилган йиғилишда берилган вазифаларни ижроси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда барча туман, шаҳар бўлинмаси кенгаши раислари иштирок этди.

         Жорий йилнинг феврал-апрель ойларида ўтказиладиган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ва хисобот-сайлов йиғилишларини амалдаги Низом талаблари асосида ўтказиш ва ўтказилаётган йиғилишда ўзлари шахсан иштирок этишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.

         Шу билан бирга 2025 йилда касаба уюшмаларининг 120 йиллигини кўтаринки рухда имкон қадар барча касаба уюшма аъзоларини қамраб олиш кераклиги тушунтирилди. Жорий йилнинг 21-27 апрель кунлари  касаба уюшма аъзолари иштирокида саёхатлар, спорт мусобақлари, “Заковат” ўйинлари ўтказилиши бўйича қилиниши керак бўлган ишлар режалаштирилиб олинди.

         Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти кенгаши раиси А.Эгамбердиев иштирок этиб келгусида қилиниши керак бўлган ишлар бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

З.Абдуллаев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий