Когон туманида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 март куни Когон туман 6-давлат мактабгача таълим ташкилотида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан ташкилот директори ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ўз ҳисоботлари билан иштирок этди. Улар томонидан меҳнат жамоасининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, келгуси йил учун жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар муҳокама қилиниб, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг, 6-давлат мактабгача таълим ташкилоти бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида қўмитанинг 2020 йил февраль ойидан 2025 йил февраль ойигача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисобот эшитилди. Ҳисоботда касаба уюшмасининг ўтган беш йил давомидаги асосий фаолияти, меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Йиғилиш иштирокчилари ҳисобот юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, касаба уюшмасининг келгуси фаолиятини янада самарали ташкил этиш борасида таклифлар бердилар. Шунингдек, касаба уюшма қўмитасининг янги таркиби сайланди. Унда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг янги раиси, унинг ўринбосари ҳамда қўмита аъзолари сайланиб, уларга ишонч билдирилди. Шу билан бирга, туман конференциясига делегатлар сайланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш якунида ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, меҳнат жамоаси учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасида қўшимча вазифалар белгиланди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Когон туман кенгаши