Хонқа туманида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

2025 йил 10 март куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хонқа туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 46-сон мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари, 2025 йил учун қўшимчалар киритиш юзасидан мактаб ҳамда касаба уюшма ташкилотининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори Жуманиёзов Мухтор ва бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Жуманазаров Рустамнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси ўқиб эшиттирилди ва бир овоздан тасдиқланди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда 2025 йил учун жамоа шартномасига киритиладиган қўшимчалар тасдиқланди.

Ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам ўтказилди. Йиғилишда касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан қўмита раиси Жуманазаров Рустам ҳисобот берди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан қўмитанинг фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Шундан сўнг ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Касаба уюшма қўмита раислигига икки нафар номзод кўрсатилиб, сайлов очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди. Қўмита аъзолари ҳам очиқ овоз бериш йўли билан сайланди. Шунингдек, ҳар бир қўмита аъзолар таркибига дублёр танлаб олиниб, тасдиқланди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хонқа туман ташкилоти конференциясига бир нафар делегат сайланди. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари Хонқа бўлинмаси кенгаши раиси Юсупов Юлдашбай ҳам иштирок этди. У ўз нутқида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг тарихи ва вазифалари, бошланғич ташкилотларда олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар ҳамда галдаги вазифалар ҳақида сўзлади.

Ю. Юсупов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хонқа туман кенгаши раиси

Добавить комментарий