Навбаҳор туманида спорт тадбири: “Спорт – саломатлик гарови”

Навбаҳор туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва 21-март – Наврўз байрами муносабати билан йирик спорт тадбири ташкил этилди. Барча таълим ташкилотлари ўртасида ўтказилган Гандбол- қўл тўпи мусобақаси жисмоний тарбия ва спортнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

Тадбирда таълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда касаба уюшмаси аъзолари фаол иштирок этишди. Тадбирнинг асосий мақсади – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоа бўлиб ҳаракатланиш ва бирдамлик руҳини кучайтириш, шунингдек, хотин-қизларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва уларни спортга жалб этишдан иборат бўлди.

Мусобақага кучли тайёргарлик билан келган жамолар қизғин ва муросасиз кураш олиб бордилар ва натижада Гандбол бўйича фахрли 1-ўринни 6-мактаб жамоаси, 2-ўринни 2-мактаб жамоаси, 3-ўринни 8- мактаб жамоаси эгалладилар.
Мусобақада иштирок этган педагог ишчи-ходимларга Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навбаҳор туман бўлинмаси кенгаши томонидан совғалар топширилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навбаҳор туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий