Наврўз байрами муносабати билан меҳнат фахрийлари эъзозланди




Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман бўлинмаси кенгаши томонидан Наврўз байрами муносабати билан туман ҳудудидаги таълим ташкилотларида меҳнат қилган ва ҳозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.
Ушбу эзгу ташаббус доирасида меҳнат фахрийларига махсус табриклар йўлланиб, уларга байрамона совғалар тақдим этилди. Меҳнат фахрийлари ўзларининг кўп йиллик фидокорона хизмати, таълим соҳасига қўшган ҳиссаси учун юксак ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга олинди.
Тадбир давомида меҳнат фахрийлари ўз хотиралари билан ўртоқлашиб, Наврўз байрамининг халқимизни бирлаштирувчи ва эзгуликка чорловчи муқаддас байрам эканлигини таъкидладилар. Улар бу каби эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, келажак авлод учун яратилган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидладилар.
Наврўз байрами муносабати билан меҳнат фахрийларини эъзозлашга қаратилган бундай тадбирлар жамиятда улуғ авлод вакилларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман бўлинмаси кенгаши