Наманганда эсселар ҳамда ижтимоий роликлар танлови бўлиб ўтди





Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик байрами”га бағишлаб Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг соврини учун “Касаба уюшмалари кеча, бугун ва эртага” эсселар ҳамда “Касаба уюшмалари менинг ҳаётимда” ижтимоий роликлар кўрик танловларининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Бу танловлар касаба уюшмаларининг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ривожи, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилишдаги ўрни ва аҳамиятини ёритишга қаратилган эди.
Эсселар ва ижтимоий роликлар танловлари белгиланган Низом асосида юқори савияда, кўтаринки руҳда ташкил этилди. Танловда тизимдаги ташкилот ва муассасалардан тақдим этилган эсселар ҳамда ижтимоий роликлар тасдиқланган ишчи комиссияси томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳар бир иштирокчи ўз асари билан касаба уюшмаларига бўлган муносабатини, уларнинг энг муҳим вазифалари ва аҳамиятини кўрсатишга ҳаракат қилди.
Ишчи комиссияси хулосасига кўра, Наманган шаҳар 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гўзалхон Мамаджанованинг юқоридаги мавзуда ёзган эссеси ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Т.Абдуллаева, тармоқ шаҳар бўлинмаси кенгаши ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Кадироваларнинг ижтимоий роликлари ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши