Ангор туманида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

2025 йил 27 март куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида жойлашган 2-Давлат мактабгача таълим ташкилотида Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг (БКУҚ) 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси юзасидан 2024 йил якуни бўйича ҳисобот ва сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактабгача таълим ташкилоти директори, БКУҚ аъзолари ҳамда меҳнат жамоаси иштирок этди.

Тадбир давомида дастлаб 2-ДМТТ директори Р. Норбоева ва БКУҚ раиси М. Ачилдиева сўзга чиқиб, ташкилотда олиб борилган ишлар, жамоа шартномаси ижроси ҳамда касаба уюшмасининг ўтган даврдаги фаолияти ҳақида ҳисобот беришди. Улар таъкидлаганидек, 2024 йил давомида жамоа шартномаси асосида меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш, турли маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбирлар ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Йиғилиш давомида Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимига сайлов ҳам ўтказилди. Очиқ овоз бериш тартибида амалга оширилган сайловда иштирокчилар бир овоздан М. Ачилдиева номзодини қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, у яна бир муддат БКУҚ раиси лавозимига сайланди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан келгуси фаолият учун бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди. Йиғилиш юқори савияда ўтгани ва БКУҚнинг меҳнат жамоаси манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлари катта аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши

Добавить комментарий