Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган танловлар



Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан касаба уюшма аъзолари ўртасида ижодий танловлар ташкил этилди. Ушбу танловлар Низом асосида Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилмоқда.
Тадбир мамлакатда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейига бағишланган бўлиб, уюшма аъзоларининг ижтимоий фаоллиги ва ижодий қобилиятини юксалтиришга қаратилган. Танловлар икки асосий йўналишда ташкил этилди:
- «Касаба уюшмалари кеча, бугун ва эртага» мавзусида эссе танлови
- «Касаба уюшмаси менинг ҳаётимда» мавзусида ижтимоий роликлар танлови
Мазкур танловлар касаба уюшмалари фаолиятини ёритиш, уларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва келажакдаги ривожланиш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида ўтказилмоқда. Иштирокчилар ўз ижодий ишлари орқали касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини намоён этиш имкониятига эга бўладилар.
Танловнинг шаҳар босқичи қизғин тарзда ўтмоқда. Унда турли соҳаларда фаолият юритаётган касаба уюшма аъзолари ўз маҳоратларини намойиш қилмоқда. Ғолиблар келгусида вилоят ва республика босқичларида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Бундай тадбирлар касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш, аъзолар ўртасида ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва ёшларни ушбу ҳаракатга жалб қилишга хизмат қилади.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз шаҳар кенгаши