Бахмал тумани меҳнат фахрийлари учун есда қоладиган Самарқанд саёҳати

Таълим соҳасида фаолият юритаётган меҳнат фахрийлари ва ишчи-ҳодимлари учун Бахмал тумани Касаба уюшмаси Кенгаши томонидан саёҳат ташкил этилди. Мазкур саёҳат доирасида 50 нафар устоз ва ходим икки кун мобайнида Самарқанд шаҳрининг гўзал манзиллари билан танишдилар.

Саёҳат давомида меҳмонлар Регистон майдони, Шердор ва Тиллақори мадрасалари, Биби-Хоним масжиди тарихий майдонлари ва Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар. Ушбу маданий-марифий саёҳат сафар иштирокчилари учун эсда қоладиган воқеа бўлди.

Барча иштирокчилар ташкилотчиларга чуқур миннадорчилик изҳор қилишди ва бу каби саёҳатлар келгусида хам доимий тарзда ўтказилишини тилаб қолдилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бахмал тумани кенгаши

Добавить комментарий