Нишон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди



Нишон туманидаги 10 ва 11-давлат мактабгача таълим ташкилотларида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишлар туман булинмаси кенгаши раиси Б. Жавлиевнинг иштирокида ўтказилди.
Йиғилишда касаба уюшмаси кумиталарининг ҳисобот давридаги фаолиятига оид масалалар муҳокама этилди. Касаба уюшмаси аъзолари орасида ўтказилган фаолиятлар ва уларнинг самарадорлиги баҳоланди. Музокараларда, айниқса, ҳар бир кумитанинг қўлга киритган ютуқлари, кўтарилган муаммолар ва уларнинг ҳал этилиш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича муваффақиятли муҳокамалар олиб борилди. Шунингдек, ташкилотларнинг келажакдаги иши учун муҳим қарорлар қабул қилинди. Утказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларида кумита раислари ҳамда кумиталарнинг янги таркиби сайланди.
Бундан ташқари, туман бўлинмаси Конференциясига делегатлар сайланди, улар касаба уюшмаси фаолиятидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва қарорларни қабул қилишда иштирок этиш учун ишга киришдилар.
Йиғилишлар туманнинг мактабгача таълим соҳасидаги касаба уюшмаси фаолиятини янада самарали қилишга, аъзоларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва умумий иш жараёнини яхшилашга қаратилган муҳим қадамлар бўлди.
Б. Жавлиев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нишон туман булинмаси кенгаши раиси