Астрономия институтида жамоа шартномаси бажарилиши ва касаба уюшмаси фаолияти муҳокама қилинди

2025 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтида институт маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасидаги 2024–2026 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда қандай бажарилгани юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда институт раҳбарияти ва касаба уюшмаси вакиллари, жумладан, Институт директори, академик Шавкат Эгамбердиев ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Дилшод Мирзақулов иштирок этиб, ўз ҳисоботлари билан сўзга чиқдилар.

Тақдим этилган ҳисоботларда жамоа шартномасида белгиланган меҳнат, ижтимоий ва иқтисодий кафолатлар, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш шароитларини яхшилаш, соғломлаштириш тадбирлари ва моддий рағбатлантириш бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича ёритиб берилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан далолатнома комиссияси ахбороти ҳам тингланди ва бир овоздан маъқулланди, бу эса ҳисоботнинг самарадорлигини тасдиқлади.

Йиғилишнинг кейинги қисмида Астрономия институти касаба уюшмасининг 2020–2024 йиллар мобайнидаги фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳисоботни касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д. Мирзақулов тақдим этди. У ўз маърузасида ўтган тўрт йиллик фаолият давомида касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган асосий ишларни, жумладан:

  • ходимларнинг ижтимоий ҳимояси,
  • дам олиш ва соғломлаштириш тадбирлари,
  • маданий-маърифий ишлар,
  • ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш,
  • жамоа тадбирлари ва байрамларни ташкил этиш

каби йўналишларда амалга оширилган натижаларни баён этди.

Сўзга чиққан ходимлар ва йиғилиш иштирокчилари ҳисоботни қониқарли деб баҳоладилар ва касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишларга ижобий муносабат билдирдилар.

Йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан касаба уюшмасининг янги раҳбарияти сайланди. Камолиддин Эргашев касаба уюшмаси раиси этиб сайланди.

Бу эса ташкилотда янги куч ва янгиланиш руҳини ифодалаб, олдиндаги вазифаларни янада самарали амалга оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, янги сайланган қўмита аъзолари ўз дублёрларини танлаб, ишни мувофиқлаштиришга ва доимий фаолиятни таъминлашга оид вазифаларни белгилаб олдилар.

Бу каби йиғилишлар ташкилотдаги иш жараёнларини таҳлил қилиш, фаолиятни янада самарали ташкил этиш, жамоавий муҳокамалар орқали долзарб масалаларни ҳал этиш имконини беради. Шу билан бирга, меҳнат жамоаси ва раҳбарият ўртасидаги шаффофлик, ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Астрономия институтида ўтказилган ушбу йиғилиш бу каби жамоавий муҳокамаларнинг зарурлиги ва самарадорлигини яна бир бор намоён этди.

Ш. Жўраев,
Ўзбекистон Фанлар академияси БКУҚ раиси

Добавить комментарий