Олмазор тумани 172-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида жамоа шартномаси бажарилиши ва касаба уюшмаси фаолияти муҳокама қилинди

2025 йил 7 апрель куни Олмазор тумани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги 172-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси доирасида ташкил этилган бўлиб, унда муассаса маъмурияти ва бошланғич касаба уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори ҳамда бошланғич касаба уюшмаси раиси томонидан ҳисоботлар тингланди. Улар 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси бўйича амалга оширилган ишлар, ходимлар учун яратилган меҳнат ва ижтимоий шароитлар, ҳамда ташкилотдаги ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолият ҳақида маълумот бердилар.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги № IX-3-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ташкилотда ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам ўтказилди.

Йиғилишда 2020 йил апрель ойидан 2025 йил апрелигача бўлган даврда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан ушбу ҳисобот муҳокама қилинди ва очиқ овоз бериш йўли билан Содикова Гулноза Тоҳировна касаба уюшмаси раиси этиб сайланди.

Шу билан бирга, янги сайланган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ўз дублёрларини танладилар ва келгусидаги фаолият йўналишлари белгилаб олинди. Бу каби йиғилишлар муассасада самарали меҳнат муҳитини шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмазор туман кенгаши

Добавить комментарий