Тошкентдаги ўқитувчининг касб касаллигига чалиниши натижасида суд орқали ҳақини ундириб олинишига эришилди

Тошкент шаҳар Сергели тумани мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи Д.Мирзахмедова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига 2024 йил касб касаллигига чалиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар Сергели туман Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)нинг 2024 йил 2 апрелдаги №476588-сонли маълумотномасига кўра, унинг касб касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳи учинчи, касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси 40% (фоиз), касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси 30.04.2025 йилгача, қайта кўрикдан ўтиш санаси 02.04.2025 йил деб белгиланганлиги, бироқ унга касб касаллиги бўйича тўланиши керак бўлган зарар тўловлари тўланмай келаётганлиги юзасидан мурожаат қилди.
Мурожаат Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра, Д.Мирзахмедовага 2024 йил апрел ойидан буён манфаатдор шахс Д.С.Мирзахмедованинг ўртача ойлик иш ҳақини 40% миқдоридаги касб касаллиги туфайли соғлиғига етказилган зиённи қоплаш учун ойлик тўловлар 2025 йилнинг январ ойига қадар тўланмаганлиги, январ ойидан эса нотўғри ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тўланаётганлиги ҳамда бир йўла тўланадиган бир марталик товон пуллари Сергели туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан амалга оширилмаганлиги аниқланди.
Маълумки Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (МК) 321-моддасида “Иш берувчи ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт.” деб, 324-моддасида “Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ойлик тўловлар миқдори жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан унинг касбий меҳнат қобилиятининг йўқотилиши даражасига мувофиқ бўлган фоизли нисбатда белгиланади.

Касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан белгиланади.” деб, 323-моддасида “Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жабрланган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланган йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.” деб, белгиланган.
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 2024 йил 5 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 534-540-моддалари, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосан иш берувчига тегишли Кўрсатма киритилган.
Бироқ иш берувчи томонидан кўрсатма талаблари ўз вақтида бажарилмади. Шундан сўнг Республика кенгаши мутахассислари томонидан ходимни манфаатини кўзлаб Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Сергели туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
2025 йил 25 мартдаги суд ҳал қилув қарорига кўра, даъво қисман қаноатлантирилди:
Унга кўра даъвогар Д.Мирзахмедовага жавобгар Сергели туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 19 275 204 сўм зарар, 48 188 011 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун 268 706 187 сўм 13 тийин компенсация, 1 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари ундириб берилди.
Д. Самарбеков,
Республика кенгашининг Меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси