Меҳнат жамоаси манфаатларини ҳимоя қилиш – доимий эътиборда


Жорий йилнинг 10 апрель куни Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида бошланғич касаба уюшмасида 2023–2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси бандларининг ижроси бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маъруза ўқиб эшиттирилди, бажарилган ишлар таҳлил қилинди ва келгуси режалар муҳокама этилди. Таълим ташкилотида меҳнат жамоаси манфаатларини ҳимоя қилиш, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилиш қатнашчилари томонидан жамоа шартномаси ижросини янада самарали ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди. Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маърузаси йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди ва бажарилган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари сайланди ҳамда келгуси 5 йиллик учун вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан юртимизда ўтказиладиган тадбирлар, касаба уюшмаларининг меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти ва жамият ривожидаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди.
Йиғилиш сўнгида меҳнат жамоасининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
А. Мамарасулов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси