Ҳисобот-сайлов йиғилиши: фаолият таҳлили ва келгуси вазифалар белгилаб олинди

2025 йил 10 апрель куни Муборак туман 10-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг сўнгги беш йилдаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  • “Муборак туман 10-давлат мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февраль ойидан 2025 йил март ойигача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар тўғрисида”,
  • “Касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида”,
  • “Касаба уюшмаси қўмитаси таркибини сайлаш тўғрисида”,
  • “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Муборак туман бўлинмасининг I конференциясига делегат сайлаш тўғрисида”.

Йиғилишда ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Қўмитанинг ҳисобот даврида амалга оширган ишлари, жумладан, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-маиший шароитларни яхшилаш, касаба уюшма аъзоларининг дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ва соғломлаштириш ишлари йиғилиш қатнашчилари томонидан ижобий баҳоланди.

Шунингдек, касаба уюшма қўмитаси раиси ва янги таркиби аъзолари сайланди. Янгиланган қўмита олдига келгуси беш йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб қўйилди. Улар орасида меҳнат шароитларини янада яхшилаш, жамоа шартномасининг самарали ижросини таъминлаш, ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар устувор ўрин тутади.

Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Муборак туман бўлинмасининг I конференциясига делегат сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва тегишли номзод тасдиқланди.

Тадбирда Муборак туман бўлинмаси кенгаши раиси Я.Авезов иштирок этиб, йиғилиш иштирокчиларига касаба уюшмалари фаолиятидаги долзарб вазифалар, ходимлар манфаатини ҳимоя қилишдаги устувор йўналишлар ва бу борада амалга оширилаётган ишларнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Йиғилиш самарали ва конструктив руҳда ўтди. Унда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар касаба уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Муборак туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий