“Беш ташаббус олимпиадаси” туман босқичи ғолиблари аниқланди




Наманган туманидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” байрами ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари педагог-ходимлари ўртасида «Соғлом танда-сифатли таълим» шиори осстида “Касаба уюшмаси кубоги” учун спорт мусобақалари туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 38 та мактаб жамоалари спортнинг 5 та тури бўйича беллашдилар.
Натижаларга кўра, қуйидаги жамоалар ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланма олишди:
- 30- мактаб жамоаси (футбол);
- 41-мактаб жамоаси (аёллар ўртасида волейбол);
- 19-мактаб жамоаси (эркаклар ўртасида волейбол);
- Исомиддинов Музаффар (27-мактаб, стол тенниси);
- Нурмирзаева Нилуфар (27-мактаб, стол тенниси);
- Мирзаев Музаффар (Ихтисослашган мактаб, шахмат);
- Мадрахимова Қундузхон (40-мактаб, шахмат ;
- йўлдашев Валижон (42-мактаб, шашка);
- Абдуллаева Дилфуза (17-мактаб, шашка).
Якунда туман хокими ўринбосари Саидазимов Омонжон, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Э.Эрмирзаев ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган туман бўлинмаси кенгаши раиси У.Мамадалиевлар ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
У.Мамадалиев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган туман бўлинмаси кенгаши раиси