Жойларда “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида спорт мусобақалари давом этмоқда

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса таълим муассасалари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида спорт тадбирлари юқори кайфиятда ва фаол иштирокда ташкил этилмоқда.

Ташаббус асоси ва мақсадлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 67-моддасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида турли спорт тадбирлари амалга оширилмоқда. Шу жумладан, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, спорт инфратузилмасини яхшилаш, таълим муассасаларида спорт секциялари ва тўгаракларини ривожлантириш, ходимлар учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу йўналишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитаси, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Беш ташаббус олимпиядаси” доирасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мусобақалар жараёни ва иштирокчилар фаоллиги

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кубоги учун бўлиб ўтаётган ушбу спорт мусобақаларининг биринчи босқичи 7–15 апрель кунлари олиб борилди. Мазкур мусобақаларда жами 16 500 нафардан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари иштирок этди. Жумладан:

  • Мини футбол бўйича – 448 нафар,
  • Волейбол (аёл ва эркаклар) – 1 008 нафар,
  • Стол тенниси (аёл ва эркаклар) – 112 нафар,
  • Шахмат (аёл ва эркаклар) – 112 нафар,
  • Шашка (аёл ва эркаклар) – 112 нафар.

Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар мусобақанинг иккинчи босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ташкилий ишлар ва хавфсизлик масалалари

Мусобақалар юқори савияда, кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбирлар давомида иштирокчиларнинг кайфияти яхши бўлиб, улар мусобақаларда фаол иштирок этмоқдалар.

Мусобақалар ўтказилаётган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш масалалари туман ички ишлар бўлимлари, Миллий гвардия ва соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

З. Абдуллаев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий