Қизириқ туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди


Қизириқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси кенгаши билан ҳамкорликда бўлимга қарашли давлат мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари ва тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025” кўрик-танловининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Кўрик-танловнинг асосий мақсади — мактабгача таълим соҳасида меҳнат қилаётган фидоий тарбиячилар меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш, инновацион ёндашувларини қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашишга шароит яратишдан иборатдир.
Танловда туманимиздаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган бир қатор иқтидорли ва ташаббускор педагоглар ўз маҳоратларини намоён этишди. Улар таълим-тарбия жараёнидаги ютуқлари, замонавий ёндашувлар, инновацион технологиялардан фойдаланиш, болалар билан ишлашдаги илғор усуллар орқали ўз ишларини намойиш этишди.
Танлов якунида номинациялар бўйича сараланган ғолиблар аниқланиб, улар тумандаги таълим соҳаси ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан рағбатлантирилди. Ғолиблар келгусида вилоят босқичида туман шарафини ҳимоя қилишади.
Ушбу танлов орқали тарбиячиларнинг фаолиятига янада ижобий руҳ бағишланди ва уларнинг касбий ўсишларига кенг имконият яратилди. Бундай тадбирлар мактабгача таълим тизимининг янада ривожланиши ва сифат жиҳатдан юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши