Яккабоғ туманида касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

2025 йил 17 апрель куни Яккабоғ туманидаги 73-91-1-сон палитехникум ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабларида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда касаба уюшмасининг фаол аъзолари, педагог ва ишчи-ходимлар ҳамда маҳаллий ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этди.

Тадбирда туман бўлинмаси кенгаши раиси А. Хонназаров иштирок этиб, касаба уюшмаси ташкилотларининг охирги йиллардаги фаолияти, ютуқ ва камчиликлари, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида қўмитанинг 2020–2025 йиллар давридаги фаолиятига оид ҳисобот маърузаси муҳокама этилди. Маърузада ўтган беш йиллик даврда амалга оширилган ишлар, меҳнат жамоалари манфаатини ҳимоя қилиш, ижтимоий шерикликни кучайтириш, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ва амалга оширилган ташаббуслар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Йиғилиш давомида касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби сайланди. Шунингдек, қўмита раиси, унинг ўринбосари ва туман бўлинмаси конференциясига делегатлар сайланди. Сайлов жараёни очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиб, барча иштирокчиларнинг фикрлари инобатга олинди.

Кун тартибида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар келгусидаги фаолият йўналишларини белгилашда муҳим асос бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

Тадбир якунларида янги сайланган қўмита аъзоларига келгусидаги масъулиятли фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қолинди.

А. Хонназаров,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Яккабоғ туман бўлинмаси кенгаши раиси

Добавить комментарий