“Беш ташаббус доирасида” спорт мусобақаси: ғолиблар аниқланди





2025 йил 17 апрел куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаблар ходимлари ўртасида “Беш ташаббус доирасида” Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги олдидан, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” учун спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада шахмат (аёллар ва эркаклар), шашка (аёллар ва эркаклар), стол тенниси (аёллар ва эркаклар), волейбол (аёллар ва эркаклар) ҳамда мини футбол (эркаклар) турлари бўйича беллашувлар ташкил этилди.
Мусобақа натижаларига кўра:
- Эркаклар ўртасида шахмат мусобақасида 53-мактаб ўқитувчиси Ёқубов Шохжаҳон биринчи ўринни эгаллади.
- Шашка мусобақасида 83-мактаб ўқитувчиси Элмуродов Мирзод ғолибликни қўлга киритди.
- Стол тенниси мусобақасида 82-мактаб ўқитувчиси Маматисаев Сардор биринчи ўринни эгаллади.
Аёллар ўртасида:
- Шахмат мусобақасида 51-мактаб ўқитувчиси Дўсанова Тошой ғолиб деб топилди.
- Шашка мусобақасида 68-мактаб ўқитувчиси Товбоева Дилором биринчи ўринни қўлга киритди.
- Стол тенниси мусобақасида 79-мактаб ўқитувчиси Нишонова Маржон ғолиб бўлди.
Жамоавий мусобақаларда эса:
- Волейбол (эркаклар) турида 12-умумтаълим мактаби жамоаси,
- Волейбол (аёллар) турида 11-мактаб жамоаси,
- Мини футбол мусобақасида 100-мактаб жамоаси мусобақа ғолиби бўлди.
Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман бўлинмаси кенгаши Дипломлари ҳамда тармоқ ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан кубок ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши
