Таълим соҳасида меҳнат муҳофазасига оид муаммолар муҳокама этилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси бош вазиринг топшириқ хатига асосан, Ўзбекистон республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг кичик мажлислар залида “Таълим соҳасида меҳнат муҳофазасига оид муаммолар” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди.

Мазкур вебинарда  Ўзбекистон республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 200 дан ортиқ барча худудий бўлимлари бошлиқлари ва касаба уюшма фаоллари иштирок этди.

Бебинарда Ўзбекистон республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассиси А.Шерназаров, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Д.Самарбеков, “UZBEKINVEST” EISK AJ Тошкент вилояти филиали директор ўринбосари Д. Холқосимовлар иштирок этди.

Ушбу йиғилишда сўзга чиқувчи масъуллар томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича таълим соҳасидаги муаммолар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш аҳамияти, “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси”га киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маъруза қилинди.

Семинар иштирокчилари керакли маълумотларни олиб, ўз саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.

Д. Самарбеков,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси

Добавить комментарий