Андижон шаҳрида “Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳафталиги” доирасида фахрий устоз ва ёш мутахассислар ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2025 йил 21–27 апрель кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган. Ушбу тадбирлар режаси доирасида турли хил маънавий-маърифий ва ижтимоий йўналишдаги фаолиятлар ташкил этилиб, таълим соҳасида фаолият юритаётган ходимлар, фахрийлар ҳамда ёш мутахассислар эътибор марказига олинмоқда.

Шу муносабат билан, Андижон шаҳар бўлинмаси томонидан 2025 йил 21–22 апрель кунлари 41 нафар таълим тизимида фаолият кўрсатиб келаётган ёшлар, ишловчи фахрийлар ҳамда ҳозирги кунда дам олаётган меҳнат фахрийлари ҳолларидан хабар олиш ишлари ташкил этилди.

Ташрифлар давомида уларнинг ҳаёти, саломатлиги, эҳтиёжлари ва фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишилди. Ёш кадрларга эса касбий фаолиятда муваффақиятли бўлиш учун устозлардан маслаҳатлар берилди. Меҳнат фахрийларининг узоқ йиллик меҳнат фаолияти, таълим соҳасига қўшган ҳиссалари юқори баҳоланди ва уларга миннатдорчилик изҳор этилди.

Бундай ташрифлар нафақат меҳнат фахрийларининг кўнглини кўтармоқда, балки ёш мутахассисларда ҳам устозларга ҳурмат, касбга садоқат туйғуларини мустаҳкамламоқда. Шу орқали касаба уюшмаси фаолияти янада амалий ва инсонпарварлик руҳида намоён бўлмоқда.

Таълим ва фан соҳасида хизмат қилган ҳар бир инсон эътибор ва эътирофга муносиб. Мазкур ҳафталик доирасида ташкил этилган ташриф ва учрашувлар эса бунинг ёрқин исботидир.

З. Абдуллаев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий