Фанлар академияси ходимлари учун Самарқандга маънавий сайёҳат

Жорий йилнинг 26–27 апрель кунлари Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан юртимизда касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шу тадбирлар доирасида Фанлар академияси тизимида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ишчи-ходимлар, ёшлар ва фахрийлар учун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига маънавий-маърифий саёҳат уюштирилди.

Ташкил этилган саёҳат иштирокчиларда юқори кайфият ва илҳом уйғотди. Саёҳат дастури асосида иштирокчилар Самарқанд шаҳрининг бир қатор тарихий ва муқаддас қадамжолари — Хўжа Донёр мақбараси, Регистон майдони, Шоҳизинда мажмуаси, Бибихоним масжиди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбараси ҳамда «БОҚИЙ САМАРҚАНД» мажмуасини зиёрат қилишди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган ушбу маънавий тадбирлар соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг ишга бўлган муносабатини янада мустаҳкамлаб, уларда касбга садоқат ва фидойилик туйғуларини оширишга хизмат қилмоқда.

Самарқандга уюштирилган ушбу саёҳат барча иштирокчиларда фақат ижобий таассурот қолдирди. Улар юртимизда олиб борилаётган буюк бунёдкорлик ишларини ўз кўзлари билан кўриб, фахр ва ғурур туйғулари билан тўлиб, кўтаринки руҳда ватанга қайтишди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси

Добавить комментарий