«Соғлом танда — сифатли таълим» шиори остида спорт мусобақаларининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди

Нукуc шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари (мактаблар) ходимлари ўртасида «Соғлом танда — сифатли таълим» шиори остида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кубоги учун спорт мусобақаларининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақалар спортнинг кичик футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ташкил этилди. Сектор босқичида ғолиб чиққан жамоалар (ходимлар) мазкур босқичда иштирок этиб, ўзларининг чаққонлиги, эпчиллиги ва жисмоний тайёргарлигини намоён қилишди.

Ўзаро қизғин ва муросасиз кечган мусобақалар якунида энг юқори натижа қайд этган жамоалар биринчи ўринни эгаллаб, жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланма олишга муваффақ бўлишди.

Барча мусобақа иштирокчиларига ташкилотчилар ҳамда Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими кенгаши томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ушбу тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, таълим соҳаси ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш ва улар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий