Термиз давлат университетида касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

2025 йил 26 апрель куни Термиз давлат университетида касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил октябрь ойидан 2025 йил апрель ойига қадар бўлган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу муҳим тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Қодиров Шавкат Жумабоевич, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Холияров Бахтиёр Нурбаевич ҳамда Термиз давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шофиев Обиджон Бахтиёрович иштирок этдилар.

Шунингдек, конференцияда университетнинг турли факультетлари, кафедралари ва бўлимларидан делегатлар қатнашди.

Тадбир давомида Термиз давлат университети касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Нишонов 2020–2025 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар бўйича батафсил ҳисобот берди. Ҳисобот иштирокчилар томонидан муҳокама қилиниб, ижобий баҳоланди.

Конференция якунларига кўра яширин овоз бериш орқали Нишонов Самат Нишонович Термиз давлат университети касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига қайта сайланди.

Б. Холияров,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий