Бекободда “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари асосида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги белгиланган вазифаларни ҳаётга самарали татбиқ этиш мақсадида, касаба уюшмалари томонидан қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 2 май куни Бекобод шахар политехникумида ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда              28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, иш берувчилар томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш мақсадида ташкил этилган “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусидаги амалий семинарда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Д. Самарбеков, Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Р. Газиева, Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник иснпектрори Ў.Ўсаров,Ўзбекистон касаба уюшмаси Федератсиясининг Тошкент вилоят кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори М.Мирзаев, Тошкент вилоят кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассиси С. Эрбўтаев, касаба уюшма фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, вилоятдаги таълим муассасаларнинг иш берувчилари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда қатнашганлар мазкур масалалар юзасидан фикр алмашдилар, амалиётда қўлланаётган усуллар билан ўзаро тажриба алмашишди. Шу билан бирга, тадбир меҳнат муҳофазаси соҳасидаги миллий ва халқаро тенденсиялар билан танишиш, соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилди.

Р. Газиева,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Добавить комментарий