Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди



2025 йил 7 май куни бўлиб ўтган Конференцияда шаҳар бўлинмаси кенгашининг 2020 йил июнь ойидан 2025 йил май ойи даврдаги фаолияти тўғрисида шаҳар кенгаши раиси Б.Юлдашев ҳисобот берди.
Конференцияда тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланиб, тасдиқланди. Шаҳар бўлинмаси кенгаши фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Яширин ҳамда муқобиллик асосида ўтказилган сайловлар натижасига кўра Б.Э. Юлдашев шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси этиб сайланди. Шунингдек шаҳар бўлинмаси кенгаши аъзолари, тафтиш комиссиясининг янги таркиби, тафтиш комиссияси раиси, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти ташкилоти конференциясига делегат сайловлари ўтказилди.
Конференциядан сўнг шаҳар кенгашининг I ташкилий Пленум йиғилиши ўтказилиб, унда шаҳар кенгашининг жамоатчилик асосида раис ўринбосари ва кенгашнинг Ижроия қўмита аъзолари сайланди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Р.М.Бедилов, Республика ва вилоят кенгаши раҳбарияти, Тошкент вилоят туман ва шаҳар кенгаши раислари иштирок этди.
Р. Газиева,
Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси