Соғлиққа етказилган зарар учун тўлов тўланишига эришилди

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Волвол қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Юнусова турмуш ўртоғи З.Тўхтамишевни 2019 йилдан бери касб касаллигига чалинганлиги ва соғлигига етказилганлиги муносабати билан тўланиши керак бўлган зарар тўловлар 2024 йилнинг октабрь ойидан нотўғри ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тўланаётганлиги юзасидан мурожаат қилган эди.

Х.Юнусованинг мурожаати Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари томонидан ваколат доирасида ўрганиб чиқилди ва касаба уюшмаларининг аралашуви билан З.Тўхтамишевга 28 миллион 700 минг сўм пул маблағлари тўлаб берилишига эришилди.

Д.Самарбеков,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси

Добавить комментарий