Иштихон туманида касаба уюшмасининг VII Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди



2025 йил 7 май куни Иштихон туман педагогика коллежи биносида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмасининг VII Ҳисобот — сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
Ҳисобот — сайлов Конференциясида туман хокими Ф. К. Рўзиев, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарканд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И. С. Рахимов, Иштихон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Г. И. Саидмуратова, вилоят туман-шахар кенгаш раислари, бошлангич ташкилотлардан сайланган делегатлар ҳамда таклиф этилган таълим муассасалари рахбарлари иштирок этдилар.
Конференцияда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгашининг 2020 йил июл ойидан 2025 йил май ойигача бўлган даврдаги иш фаолияти тўғрисида туман кенгаши раиси Б. Валиевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисобот делегатлар томонидан «қониқарли» деб бахоланди.
Конференцияда туман кенгаши раислигига тавсия этилган номзодларга «ёпиқ» яширин овоз берилди. Саноқ комиссиясининг хулосаларига кўра, кўпчилик овоз билан Б. Валиев қайта сайланди.
И. Рахимов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарканд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси