Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди



Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгашининг вакили Жамил Яратов ҳамда Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Алижон Мамарасулов иштирок этдилар.
Конференция кун тартибидан туман бўлинмаси Кенгашининг 2020 йил июнь ойидан 2025 йил май ойи давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи жой олди. Делегатлар етакчининг сўнгги беш йил давомидаги фаолиятини ижобий баҳоладилар ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқладилар.
Низом асосида яширин ва муқобиллик асосида ўтказилган сайловлар натижасида Каримов Абдурасул Эргашович туман бўлинмаси Кенгаши раиси этиб сайланди. Шунингдек, конференцияда туман бўлинмаси Кенгашининг янги аъзолари, тафтиш комиссиясининг янги таркиби, тафтиш комиссияси раиси сайланди. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими Конференциясига делегатлар сайлови ҳам муваффақиятли ўтказилди.
Конференция якунида касаба уюшмалари фаолиятида самарали меҳнат қилган фаоллар ҳамда бир гуруҳ фахрийлар касаба уюшмаларининг ташаккурномалари ва совғалари билан тақдирландилар. Бундай эътироф ва рағбат келажакда ҳам касаба уюшмалари фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
А. Мамарасулов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси
