Конференцияда ишончли номзод ёпиқ овоз бериш йўли билан танланди





2025 йил 23 май куни Таълим ва фан ходимлари Андижон шаҳар ташкилотининг 1-ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан сайланган делегатлар, касаба уюшмаси фаоллари, иш берувчилардан вакиллар, шунингдек, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З. Абдуллаев, Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А. Усмоновлар иштирок этдилар.
Конференция кун тартиби бўйича шаҳар бўлинмаси кенгашининг беш йиллик фаолиятининг ҳисоботи эшитилиб, таҳлил қилинди. Шаҳар бўлинмасининг фаолияти қониқарли баҳоланди. Шунингдек, шаҳар бўлинмасининг Тафтиш комиссияси ҳисоботи эшитилиб, тасдиқланди. Сўзга чиққан делегатларнинг фикр ва мулоҳазаларидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конференция ишида ташкилий масалалар кўрилди. Иштирок этган делегатларнинг ёпиқ овоз бериши натижаларига кўра, Насиба Турқаулова Андижон шаҳар бўлинмаси Кенгаши раислигига қайта сайланди. Шу билан бирга, шаҳар кенгаши янги таркибдаги 25 нафар вакиллардан иборат Кенгаш аъзолари ва 3 нафардан иборат Тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари сайландилар. Шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Н. Турқулова, Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А. Усмонов, 31-умумтаълим мактаби директори Ф. Дадажонов, 2-умумтаълим БКУҚ раиси П. Иминова ва Андижон вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И. Мирзаевлар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят ташкилотининг Конференциясига делегат этиб сайландилар.
Таълим ва фан ходимлари Андижон шаҳар бўлинмаси Кенгашининг 1-Пленуми ўтказилиб, унда шаҳар бўлинмаси кенгаши раисининг жамоатчилик асосида ўринбосари ва ижроия қўмитаси аъзолари сайландилар.
Конференция сўнгида “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти” кўрик-танловининг Республика босқичида 3-ўринни эгаллаган 31-мактаб бошланғич ташкилотига Республика кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.
З.Абдуллаев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси
