Конференцияда ишончли номзод ёпиқ овоз бериш йўли билан танланди

2025 йил 28 май куни таълим ва фан ходимлари Булоқбоши туман ташкилотининг 1-ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Коференция ишида бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан сайланган делегатлар, касаба уюшмаси фаоллари, иш берувчилардан вакиллар, шунингдек Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З.Абдуллаев, Булоқбоши туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М.Болтабоевлар иштирок этдилар.
Конференция кун тартиби бўйича шаҳар бўлинмаси кенгашининг беш йиллик фаолиятининг хисоботи эшитилиб тахлил қилинди. Туман бўлинмасининг фаолияти қониқарли баҳоланди. Шунингдек, туман бўлинмасининг тафтиш комиссияси ҳисоботи эшитилиб тасдиқланди. Сўзга чиққан делегатларнинг фикр ва мулохазаларидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конференция ишида ташкилий масалалар кўрилди. Иштирок этган делегатларнинг ёпиқ овоз бериши натижаларига кўра Ғоипов Элёр Маъмирович Булоқбоши туман бўлинмаси Кенгаши раислигига қайта сайланди. Шу билан бирга шаҳар кенгаши янги таркибдаги 21 нафар вакиллардан иборат Кенгаш аъзолари ва 3 нафардан иборат тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари сайландилар. Туман бўлинмаси кенгаши раиси Э.Ғоипов таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят ташкилотининг Конфернциясига делегат этиб сайландилар.
Таълим ва фан ходимлари Булоқбоши туман бўлинмаси Кенгашининг 1-Пленуми ўтказилиб, унда туман бўлинмаси кнегаши раисининг жамоатчилик асосида ўринбосари ва ижроия қўмита аъзолари сайландилар.
Конференция сўнгида иштирок этган делегатларга туман бўлинмасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Булоқбоши туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий